Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 12:30

Спорт

Тўрақўрғонда муносиб ворислар улғаяди

  • 14.Января.2024
  • 167

Мамлакатимизда, шу жумладан Наманганда жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, айниқса миллионлар ўйини футболни янада ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Тўрақўрғон туманида футболга меҳр қўйиб, копток тепаётган жажжи иқтидорларга машғулотлар олиб бориши учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида «Ёшлик» ўйингоҳи фойдаланишга топширилди. Янгитдан таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфа касб этган ушбу стадион вилоятнинг бош жамоаси – «Навбаҳор»нинг 19 ва 21 ёшлилардан иборат жамоалари ихтиёрида бўлади.

Ўйингоҳ очилиши мухлислар, спорт жамоатчилиги учун чинакам байрам тусини олди. Вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раиси Шавкат Абдураззоқов сўзга чиқиб, миллионлар ўйинига, хусусан болалар футболи ривожига қаратилаётган эътибор ўз самарасини бера бошлаганини таъкидлаб, Тўрақўрғондаги мактабдан келгусида «Навбаҳор»нинг муносиб ворислари етишиб чиқишига тилак билдирди.

Дарҳақиқат, ёш футболчилар билан ишлаш «Лочинлар» «парвози»ни таъминлайди. Клуб қошидаги «Навбаҳор-Умид» футбол мактаби тарбияланувчиларидан тузилган ёш терма жамоалар Ўзбекистон чемпионатида 7 бор ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. 

Янги стадион очилишида ёш «Лочинлар»ни янги марралар сари бошлайдиган «Навбаҳор U-21» жамоаси мураббийи Дмитрий Михайлович Ан, истеъдодли ҳужумчи Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор этдилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати суратлари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь