Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

28 April, 2024, 03:30

Спорт

«Умид ниҳоллари»: Президент соврини тўрақўрғонликларга насиб этди

  • 27.Августа.2022
  • 624

Наманган шаҳридаги «Баркамол авлод» спорт мажмуаси ўйингоҳида «Умид ниҳоллари» спорт мусобақасининг финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими юксак кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тантанада мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эътироф қозонган 416 минг 377 нафар ўқувчи спортнинг 11 тури бўйича ўз маҳоратини кўрсатгани таъкидланди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизда Президентимиз томонидан болалар спортини ривожлантиришга кўрсатилаётган эътибор ва унинг самаралари ҳақида тўхталди. 

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, ғолиб деб топилган 509 нафар ўғил-қизга ноутбук, телевизор, велосипед каби қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим қилинди. Ёшлик ва спорт анжумани ўйинларида умумжамоа ҳисобида энг юқори натижани қайд этган Тўрақўрғон тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси – «Дамас» автомашинаси билан тақдирланди.

Шунингдек, мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган уйчилик ёш спортчилар ҳамда учинчи ўринга муносиб кўрилган Давлатобод тумани вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Тадбир якунида таниқли санъаткорлар ижросида намойиш этилган концерт дастури ғолиб-совриндорларга завқу шавқ улашди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь