Қисқа сатрларда

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

Мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ процессуал қонунчилик такомиллаштирилди

Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратилади

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

30 April, 2025, 09:21

Спорт

Ҳумоюн Ҳиндистонда чемпион бўлди!

  • 24.Ноября.2024
  • 210

Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида Халқаро теннис федерацияси («ITF») томонидан эркаклар ўртасида ўтказилган теннис бўйича «М25» тоифасига кирувчи халқаро турнир вилоятимиз спорт жамоатчилигини беҳад хушнуд этди.

Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, халқаро тоифадаги спорт устаси Ҳумоюн Султонов бош совринни қўлга киритди.

Ютуқ фонди 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз сўнгги ҳал қилувчи финал учрашувида россиялик теннисчи Богдан Бобровга қарши кортга чиқди. 6:2, 6:1 ҳисобида якунланган беллашувни Ҳумоюн ўз фойдасига ҳал қилишга эришди.

Шу тариқа, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган юртимизнинг биринчи рақамли ракеткачиси Ҳумоюн Султонов ташкилотчилар таъсис қилган 3600 доллар миқдоридаги мукофот пули ҳамда 25 «ATP» рейтинг очкоси билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг барча ўйинларида зафар қучган Ҳумоюн Султонов айни вақтда жаҳон теннис рейтингида («ATP») 230-ўринда бормоқда.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь