Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 08:29

Спорт

Ёш мерганимиз жаҳон кубоги ғолиби бўлди

  • 29.Января.2023
  • 552

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳри мезбонлик қилган ўқ отиш бўйича жаҳон кубоги баҳсларида мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти тарбияланувчиси Муҳаммад Камолов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида олтин медалга мушарраф бўлди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти талабаси бўлган маҳоратли спортчимиз 10 метрга тўппончадан отиш дастурида иштирок этиб, саралаш баҳсларида барча рақибларини доғда қолдирди. Олтин медаль учун кечган баҳсда эса 20 ёшли мерганимиз туркиялик Муҳаммад Келесни мағлубиятга учратди.  

Эътиборлиси, ушбу ғалаба орқали ҳамюртимиз жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 2000 очко жамғарди. Таъкидлаш жоиз, Муҳаммад Камоловнинг мазкур муваффақияти мамлакатимиз спортчилари орасида дастлабки ютуқ ҳисобланади.

«Олимп» сари дадил одимларини бошлаган ёш спортчимизнинг бундай салмоқли ютуқларида Муҳаббат Кондакова, Татьяна Тарасова ва Вадим Кандаков каби мураббийларнинг машаққатли меҳнатлари катта туртки бераётганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь