Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

01 September, 2025, 06:00

Технология

Аэропортда очиқ эшиклар куни ўтказилди

  • 27.Декабря.2022
  • 942

Ўқувчи ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Namangan xalqaro aeroporti» МЖЧда «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остидаги «Очиқ эшиклар куни –  таништирув сабоқлари» ташкил этилди.

Вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликдаги ушбу тадбирнинг бу галги меҳмони Тўрақўрғон тумани 4-ДИМИ битирувчилари бўлишди. Очиқ мулоқотда халқаро аэропортнинг хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси профилактика инспектори Алишер Турсунбоев  аэропорт тарихи,  ундаги мавжуд хавфсизлик қоидалари тўғрисида тўлиқ маълумот берди.

Шундан сўнг ўқувчилар бугунги кунда ушбу манзилда йўловчилар ва ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар, имкониятлар, шунингдек, очиқ ҳаводаги ҳаво кемасининг парвози билан яқиндан танишдилар. Тадбир давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоблар олишди. 

Кўтаринки  руҳда,  мароқли ва мазмунли ўтган кеча  ёшларда шу соҳага ўзгача меҳр-муҳаббат уйғотди, десак муболаға эмас.

Ситора  АБДУҒАНИЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь