Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 01:03

Технология

Андижон, Фарғона ва Наманган энергетиклари тажриба алмашди

  • 03.Апреля.2022
  • 624

Андижонда “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бошқаруви ташаббуси билан "Ҳар бир оқиб ўтаётган электр энергиясининг ҳисоби бор" мавзусида семинар ҳамда пресс-тур ўтказилди.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳудудий электр тармоқлари корхоналари мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, тизимда жорий этилаётган янгиликлар хусусида атрофлича сўз юритилди. 

– Мазкур семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Фарғона водийси вилоятлари энергетиклари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, – дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Райимов. 

–  Хусусан, водий вилоятларида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва реконцрукция қилиш, Давлат дастурлари ижросини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва бошқа қатор йўналишларда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Тадбир доирасида ана шу ишлар билан яқиндан танишилди, илғор иш тажрибалари ўрганилди, ўзаро тажриба алмашилди. Қолаверса, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнлари, олиб борилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш кўзда тутилган.

Дастлаб тадбир иштирокчилари “Андижон ҲЭТК” АЖ Call-маркази, тезкор диспетчерлик ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими маълумотлар алмашинув марказларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шундан сўнг, соҳада олиб борилаётган хусусан, аҳоли билан бевосита олиб борилаётган ишлар  билан яқиндан танишиш учун иштирокчилар Андижон шаҳридаги Исломобод маҳалласида бўлди. Мазкур маҳаллада истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг жорий этилиши, аҳоли билан ишлаш борасидаги тизимли ишлар билан таништирилди.

Андижон шаҳридаги Исломобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1 минг 308 та аҳоли хонадони ҳамда 30 дан ортиқ улгуржи истеъмолчи мавжуд бўлиб, уларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида маҳалла кўчаларига 206 дона темир-бетон устун ўрнатилиб, 13,5 километр узунликдаги янги электр тармоғи тортилди. Бундан ташқари, мавжуд трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Андижон шаҳри электр таъминоти корхонаси бошлиғи Озодбек Акбаров ҳудудда электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини таъмирлаш,  модернизация қилиш ишлари, АСКУЭ тизими жорий этилишининг афзалликлари, фойдаланилган электр энергияси учун пул тушумларининг ортиши ҳақида батафсил маълумот берди.

– Семинар давомида андижонлик ҳамкасбларимизнинг илғор иш тажрибалари билан яқиндан танишдик, – дейди Наманган вилояти Поп тумани электр тармоқлари корхонаси катта устаси Азамат Абдуллаев. – Қолаверса, фаолиятимизни самарали юритиш юзасидан кўп маълумотлар олдик. Бу албатта, келгусидаги ишларимизни янада самарали олиб боришда яқиндан ёрдам беради.  

Семинар ва пресс-тур доирасидаги мулоқотлар давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассисларидан батафсил жавоб олди. 

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь