Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 05:05

Технология

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ: УНИ АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

  • 05.Июня.2020
  • 4086

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 116-сонли қарорига асосан, амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш қуйидаги икки босқичда амалга оширилиши белгиланган эди:

2017 йил 1 октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда;
2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар мажбурий тартибда.
Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 22 май санасидаги 319-сонли қарорига асосан, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.
Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан, ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасининг белгиланган тартибдаги аризаси, унинг олдинги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда талони, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома ҳамда эгасининг фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжати тақдим этилганидан сўнг алмаштирилиши белгиланган. 
Бунда автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахс-ларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Таъкидлаш лозимки, автомототранспорт воситасини охирги ўн икки ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.
Бунда бир неча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, имтиҳон олиш комиссиясининг қарорига кўра «В» ёки «C» тоифадаги автотранспорт воситасида, «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилган бўлса, фақат «D» тоифадаги автотранспорт воситасида амалий имтиҳонлар олинади.

Зуҳриддин СИДДИҚОВ,
Наманган шаҳар адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь