Қисқа сатрларда

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

20 April, 2024, 07:24

Технология

БУЮК БРИТАНИЯ КОМПАНИЯСИ НАМАНГАНДА КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМИ ҚУРАДИ

  • 25.Декабря.2021
  • 751

2021 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги биносида бўлиб ўтган тадбирда «Наманган шаҳар оқава сув тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш» лойиҳаси бўйича Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигининг «Metito Utilities Limited» компанияси тендер ғолиби, деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4040-сонли қарорига мувофиқ Осиё тараққиёти банки кўмагида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича икки босқичли очиқ ва шаффоф тендер жараёнлари ўтказилди. Биринчи босқичда лойиҳага қизиқиш билдирган 23 та хорижий компанияга дастлабки малакани баҳолаш (RFQ) шартлари юборилди. Тендер жараёнининг иккинчи босқичида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллигининг «Metito Utilities Limited» компанияси ҳамда Нидерландиянинг «Almar Water Solutions BV» консорциум компанияси иштирок этди.

Молиявий таклифлар бўйича йиллик эркин фойдаланганлик учун тўлов бўйича Буюк Британия ва Шимолий Ирландия бирлашган қироллиги Гернси оролининг «Metito Utilities Limited» компанияси томонидан 97,5 млрд. сўм ва Нидерландия давлатининг «Almar Water Solutions BV» консорциум компанияси томонидан 103,1 млрд. сўм таклифи билдирилди.

Мазкур лойиҳа бўйича идоралараро тендер комиссияси томонидан «Metito Utilities Limited» компанияси молиявий таклифлар бўйича йиллик эркин фойдаланганлик учун тўловнинг энг паст нархини, яъни йиллик тўлов 9 млн. доллар таклиф этган ва халқаро тендер ғолиби, деб топилган.

Маълумот учун: «Наманган шаҳар оқава сув тозалаш иншоотини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш» лойиҳасининг қиймати 90 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Муддати эса 25 йил, шундан дастлабки 2 йили қурилиш даври этиб белгиланди.

Лойиҳа доирасида қуввати суткасига 100 минг м3 оқава сувларини тозалашга мўлжалланган иншоотни ва 7,5 км узунликдаги оқава сув тармоқларини қуриш назарда тутилган.

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь