Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 04:17

Технология

Чиқинди – зарар, қайта ишланса – фойда!

  • 11.Мая.2022
  • 743

Бугунги кунда чиқиндиларни қайта ишлаш ва уларнинг утилизацияси энг долзарб муаммога айланиб бормоқда. Таҳлилларга кўра, дунё миқёсида йилдан йилга чиқиндилар миқдори ортиб, экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Булар таркибига қараб – қимматбаҳо металлар, шиша идишлар, қоғоз, пластик, озиқ-овқат маҳсулотлари каби турларга ажратилади. 
Батарейкалар ичидаги симоб, маиший эритмалардаги заҳарли моддалар, бўёқлар, ёғоч буюмларни асраш учун ишлатиладиган турли хил кимёвий қопламалар хавфли чиқинди ҳисобланади, ерусти ва ерости сувларини заҳарлайди, инсон саломатлигига хавф солади. Айниқса, тиббиёт чиқиндилари атроф-муҳитни ва унинг барча элементларини – сувни, ҳавони, тупроқни, озиқ-овқат маҳсулотларини ифлослантириши оқибатида аҳоли ўртасида инфекцион касалликлар тарқалиш хавфини туғдиради. 
Вилоятимизда 10 та чиқинди полигонлари бор ва бир кунда 800 тоннага яқин маиший, қаттиқ чиқиндилар ҳосил бўлади. Бунинг 210.9 тоннаси (36.1 фоизи) 22 та корхонада қайта ишланади. Шимолий ва Ғарбий Европа давлатларида чиқиндиларнинг 85 фоизи қайта ишланади. Статистик маълумотларга кўра Японияда резина ва кабель буюмларининг 34 фоизини, шиша буюмлари 43 фоизини, қоғоз ва картоннинг 54 фоизини қайта ишлаш ҳисобига олинади. Бу борада Хитой тажрибаси жуда ҳайратланарлидир. Улар темир, мис, алюминий каби металлдан ясалган буюмларни 33 фоизини, жун, ипак, чарм-атторлик буюмларини 34 фоизини турли хилдаги чиқиндиларни қайта ишлашдан олишади. Япониянинг Камикацу оролидаги қишлоқда аҳоли чиқиндилари ўзлари қайта ишлашади. Улар чиқиндиларни 34 та турга ажратишади ва 90 фоизини қайта ишлашади. Маҳаллий ҳокимият чиқиндилар утилизацияси маблағига субсидиялар ва компост қилиш, озиқ-овқатга олиш учун ваучерлар беради. Ҳиндистоннинг пулли мактабларидан бирида ҳафтасига белгиланган миқдорда қайта ишланадиган чиқиндиларни олиб келган ўқувчилар тўловдан озод қилинади.
Вилоятда 1-чорак мобайнида чиқиндиларни чиқариб ташлаш қоидаларини бузган 351 нафар шахсга 120 миллион 825 минг сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Белгиланмаган жойга чиқиндиларни ташлаган Косонсой тумани Гурмирон маҳалласида яшовчи М.Д, Т.Ў, З. А.; Чорбоғ маҳалласида яшовчи Қ.М, Наманган шаҳар Ижодкор маҳалласида яшовчи Н.М, Қўқон кўчасида яшовчи  Х.Б.; Янгиқўрғон тумани, Шарқ Юлдузи маҳалласида яшовчи фуқаро М.А.; Наманган тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи Л.Р. ва Чортоқ тумани Ойқирон маҳалласида яшовчи Т.Р.лар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари - 270 000 (икки юз етмиш минг) сўм миқдорида жаримага тортилди. 
Шунингдек, чиқиндиларни жойлаштириш учун зарур жиҳоз ва контейнер ўрнатмаган Косонсой тумани Чиндовул маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Г., Косон маҳалласида яшовчи Х.Д., Қўқимбой маҳалласида яшовчи Р.Т, Янгиқўрғон тумани Бирлашган маҳалласида яшовчи Қ.У., шу маҳаллада яшовчи Б.С., Шарқ Юлдузи маҳалласида яшовчи Ж.Г., А.Ж.ларга 810 000 (саккиз юз ўн минг) сўм миқдорида жарима қўлланилди. 
Бугунги кунда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилдона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш юзасидан изчил экологик сиёсат юритилмоқда. Дарҳақиқат, табиатни асраб-авайлаш барчамизнинг инсоний ва фуқаролик бурчимиздир.

Абдулҳоди ОТАМИРЗАЕВ,
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь