Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 10:39

Технология

ЧУСТДА ИННОВАЦИЯ ФОРУМИ ИШ БОШЛАДИ

  • 28.Апреля.2021
  • 758

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Чуст тумани маданият марказида «Ҳудудларни инновацион ривожлантириш бўйича Чуст тажрибаси, ҳудудий илмий-инновацион салоҳият, эришилган натижалар ва истиқболли режалар таҳлили» мавзусидаги ҳудудий форуми иш бошлади.

Унда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этмоқда.

Туманда «Инновацион тупроқ клиникаси» мобил лабораториясини ташкил этиш учун 884 млн. сўм маблағ молиялаширилди. Шунингдек, Чуст шаҳрини бепул Wi-Fi (интернет) билан таъминлашга 500,0 сўм ҳамда туманда ташкил этиладиган онкологик касалликларни скрининг қилиш инновацион марказини ташкил этишга 907 млн. сўм, туманнинг олис ҳудудларида жойлашган 10 та мактабларда интернетсиз ишлайдиган инновацион кутубхона ташкил этиш лойиҳасига 150 млн. сўм маблағ ажратилди.

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича тегишли топшириқ белгиланган эди.

Чуст туманини инновацион ҳудудга айлантириш лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жами 7,1 млрд. сўм маблағ ажратилган. Ҳудудий олий таълим ва илмий ташкилотлар томонидан янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган жами 9 та лойиҳага 4,7 млрд. сўм маблағ молиялаштирилди.

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

– Инновацияга эътибор бу, аввало, ёшларга, хусусан илм-фанга бўлган эътибордир. Чуст туманининг инновацион ҳудуд номини олиш баробарида ёшлар лойиҳалари амалга тадбиқ этилади. Бу – туман кўрсаткичи учун ҳам катта ютуқ. Мазкур форум бошланиши. Чустда халқаро доирадаги форумларни ҳам ўтказиш мақсадимиз бор. Бундай тадбирлар ёшлар бандлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга, – деди форумда сўз олган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов.

Форум доирасида соҳага оид 30 дан ортиқ инновацион лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь