Қисқа сатрларда

Халқаро авто фестивал Наманганимиз шуҳратини янада юксалтиради

Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтиришга оид қонун

Ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг мазмун-моҳияти

Том устида иссиқхона: инновацияни оммалаштириш керак!

Институтда «Бобур қадамжолари бўйлаб» номли фотокўргазма ташкил этилди

19 February, 2025, 09:13

Технология

Чустда йилига миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилди

  • 02.Января.2023
  • 698

Чуст туманида «NAMANGAN SEMENT» корхонаси ишга туширилди. 650 нафар ишчи-ходим меҳнат қиладиган  мазкур йирик корхонага  69 миллион доллар инвестиция йўналтирилди ва цехларда йилига 1 миллион тоннадан зиёд импорт ўрнини босувчи сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилади.

– Президентимиз  Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида наманганлик тадбиркорлар салоҳиятига юқори баҳо берди.  Бинобарин, эътироф этилганидек, кейинги беш йил мобайнида Наманган саноат, тадбиркорлик, таълим ва маданият соҳаларида  минтақавий марказ сифатида ўз ўрнини топмоқда. Вилоятда бугунгача 73 та кичик саноат, 2 та эркин иқтисодий ва 1 та фарм саноати зонасини ташкил қилдик.  Албатта, бу борада ташаббускор ишбилармонларнинг ҳиссаси катта ва ишлаб чиқаришга кенг имконият ҳамда имтиёзлар берилаётганининг самарасидир бу. Мос равишда иқтисодий самарадорлик ҳам юқори бўлади. Янги қувват ишга туширилиши натижасида корхона  йилига 100 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тушуми билан вилоят бюджетига салмоқли ҳисса қўшиши кутилмоқда, – деди  янги лойиҳанинг тантанали  очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь