Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 11:47

Технология

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЯНАДА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ

  • 19.Мая.2021
  • 974

Маълумки, бугунги кунда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими ислоҳ қилиниб, бу борадаги ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда. Шунингдек, қоғоз кўринишидаги айрим ҳужжатларни электрон тизим орқали олиш имконияти яратилмоқда.

Ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 23 мартида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги ҳужжатлар ва фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди.

Хусусан,

- фуқарони руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

- наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

- судланганлик;

- манзил-маълумот ахбороти;

- фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

- турар жойнинг майдони;

- солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

- солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

- пенсия ва нафақа миқдори;

- пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

- никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

- шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

- тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

- меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

- иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

- кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхалари.

Давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб оладилар.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳолидан мазкур Фармон билан кўрсатилган ҳужжат ёки маълумотларни талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши, деб ҳисобланиши белгиланди.

Дилноза ЗОКИРОВА,

Давлатобод тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь