Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

16 May, 2024, 05:05

Технология

Электрон рақамли имзо калитлари (ЭРИ) кимларга бепул берилади?

  • 19.Февраля.2022
  • 704

Давлатимиз раҳбарининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. 
Унда аҳолининг даромад топишига қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аграр соҳада ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қанча чора-тадбирлар белгилаб берилди. 
Жумладан, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га рўйхатга олинган кам таъминланган оилаларга алоҳида эътибор бериладиган бўлди.
Президентимизнинг мазкур қарори бўйича деҳқон хўжалиги учун ажратилган ерлар лот (аукцион)га қўйилмоқда. Аукционга фақат электрон рақамли имзо калити орқали кириш мумкинлигини инобатга олган ҳолда туман ва шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари, туман ҳоким ёрдамчилари, кадастр ва маҳаллалар билан ҳамкорликда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилалар ушбу танловларда қатнашиш учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитлари сайёр тартибда, бепул  берилмоқда. 

Фозилжон ЖЎРАБОЕВ,
ДХА вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь