Қисқа сатрларда

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

Наманганда 64-Халқаро «Гуллар фестивали» тантанали якунланди

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

15 July, 2025, 04:14

Технология

Энди BYD автомобиллари Наманганда ҳам сотилади

  • 01.Февраля.2024
  • 762

Хитойнинг дунёга машҳур «BYD» компанияси автомобиллари энди Наманган вилоятида ҳам сотилади. 

Хабарингиз бор, яқинда ХХРга расмий сафари давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи «BYD» компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди ҳамда Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди.

Қувонарлиси, компаниянинг Ўзбекистонда BYD электро ва гибрид автомобиллари эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ва сервис марказларини ташкил этиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Президентимиз ташаббуслари билан Наманган вилоятида ҳам BYD компаниясининг расмий дилери, BYD автосалони ва уларга кафолатли сервис хизматини кўрсатиш маркази очилди.

Жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тақдимот маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди. 

Наманган шаҳрида жойлашган ушбу автосалонга 25 млрд. сўмлик инвестиция киритилиб, 40 та янги иш ўрни яратилди. Эътиборлиси,  «NAMANGAN BYD» автосалони ҳудудларимизда ҳам ўз филиалларини ташкил этишни режалаштирган.

Байрамона руҳда ўтган маросимдан сўнг янги автосалоннинг илк харидорига компания совғалари топширилди. 

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь