Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 08:51

Технология

Ичимлик суви бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди

  • 22.Июля.2022
  • 1745

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Ичимлик суви аҳоли саломатлиги, ҳаёт сифатини таъминлашда муҳим манба. Шу боис бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, манзилли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2017-2022 йилларда 12 триллион сўм эвазига 25 минг 300 километрдан ортиқ тармоқлар, 1 минг 800 дан зиёд сув иншоотлари қурилган ва қайта тикланган. Натижада 6 миллион 500 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сувидан баҳраманд бўлган, 4 миллиондан зиёд инсоннинг сув таъминоти яхшиланган. Умуман, бугунги кунда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоизни ташкил этмоқда.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида марказлашган ичимлик суви қамровини 87 фоизга етказиш, 155 та туман марказларида оқова сув тизимини янгилаш мақсади белгиланган. Сурхондарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида режалаштирилган лойиҳалар шунинг бир қисмидир.

Давлатимиз раҳбари айнан шу ҳудудларга алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас. Сабаби Чуст, Поп, Наманган ва Музработда ичимлик суви таъминоти 50 фоиз бўлиб, аҳволи қолган туманларга нисбатан оғир. Мавжуд тармоқлар ҳам эскирган. Сув қаттиқлиги 1,5 баравар ошгани учун ошқозон-ичак ва урология касалликлари кўпайган.

Янгийўл, Ангрен, Чирчиқ, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларида оқова сув қамрови 60 фоизга ҳам бормайди. Бу кўрсаткич Чуст ва Чиноз туманларида 3 фоиз бўлса, Мингбулоқда умуман йўқ. Охирги йилларда ушбу туман ва шаҳарларда кўплаб уй-жойлар қурилиб, аҳоли сони яна ўсган.

Тақдимотда мутасаддилар мазкур учта лойиҳа бўйича ахборот берди.

Бу лойиҳалар Сурхондарёнинг Музработ тумани, Наманганнинг 4 та тумани, Тошкент вилоятининг 7 та шаҳар ва туманида амалга оширилади. Улар доирасида 660 километр ичимлик ва оқова сув тармоғи, 4 та сув олиш, 7 та сув тозалаш, 12 та оқова сув станцияси барпо этилади. Жами 1 миллион 200 минг нафар аҳоли эҳтиёжини қамраб олади. Жумладан, 590 минг нафар аҳоли илк бора ичимлик ва оқова сув хизмати билан таъминланиб, 595 минг нафарининг сув шароити яхшиланади.

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари муҳокама қилинар экан, Президентимиз “улар учун сув манбаи етарлими” дея савол қўйди. Лойиҳалар доирасида камида 30 йилга етарли сув захирасини яратиш зарурлигини таъкидлади.

Иккинчидан, қурилиш таннархини арзонлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Жумладан, харидларни 80 фоиз маҳаллийлаштириб, 10 фоиз иқтисод қилиш мумкинлиги айтилди.

Яна бир муҳим масала – сарфланган маблағларнинг қайтимини таъминлаш. Чунки кўп жойларда ичимлик суви учун тўлов тушуми тўлиқ эмас. Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида дебитор қарздорлик 210 миллиард сўмга етган.

Шу боис энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиб, сув етказиб бериш харажатларини қисқартириш, йўқотишларни камайтириш вазифаси қўйилди. Барча жараёнларни рақамлаштириш, маҳаллабай ишлаб, тўловни таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь