Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

02 September, 2025, 03:51

Технология

Интернет ва компьютер ўйинлари: уларнинг ёшларга таъсири қандай?

  • 05.Мая.2023
  • 778

Интернет ва компьютер ўйинларига ёшлар кўп вақтларини сарфлашаётгани сир эмас. Аксарият ёшлар айни ўқиб, илм оладиган пайтларида қимматли вақтларини бекорчи ўйинларга сарфлашяпти, ижтимоий тармоқларда нотаниш шахслар билан мулоқотга киришишяпти. Бу эса улар онгига ўз бузғунчи ғояларини сингдириш, уларни тўғри йўлдан оздиришга уринадиган қора кучларга қўл келиши аниқ.

Аслида эса, интернет ва компьютер ўйинларининг инсонга таъсирини ижобий ва салбийга ажратиш мумкин:

Ижобий таъсир:

–   ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни, клавиатура билан ишлашни ўргатади. Бу ўз навбатида замонавий ахборот воситаларини ўзлаштиришга хизмат қилади;

–   компьютер ўқув ва машқ (тренажёр) ўйинлари ақл-идрокни, билим ва салоҳиятни ўстиришга хизмат қилишини ҳам унутмаслик лозим.

Салбий таъсир: 

–  аксарият ўйинларнинг асосий мақсад ва ғоясини таҳлил этадиган бўлсак, уларнинг кўпчилиги ваҳшийлик ва шафқатсизликни ўргатишига амин бўламиз;

–   компьютер ўйинлари ёшларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, бола инжиқ, хаёлпараст, таъсирчан, баджаҳл бўлиб қолади.

Биз катталарнинг асосий вазифамиз болаларнинг интернет ва компьютер ўйинларидан бутунлай мосуво қилиш эмас, албатта. Зеро, таъқиқланган нарсалар уларни янада кўпроқ қизиқтириши тайин. Шундай экан, фарзандимизнинг бўш вақтида нима билан машғул эканлигини доимо назорат қилиб боришимиз, у интернетдан фойдаланишига тўсиқ қўймасдан, инсон тафаккурининг энг олий маҳсулларидан бўлган бу тармоқнинг фойдали жиҳатларини унга ўргатишимиз шарт.

Шаҳлохон МАМАТҚУЛОВА, 
Янги Наманган туманидаги 69-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь