Қисқа сатрларда

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

Наманганда 64-Халқаро «Гуллар фестивали» тантанали якунланди

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

15 July, 2025, 04:00

Технология

Косонсойда ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

  • 27.Января.2025
  • 549

Косонсой туманида "Namangan paxta teks" МЧЖ томонидан ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 30 млрд. сўм маблағ эвазига ёғ-мой ишлаб чиқариш комплекси ташкил этилганди.

Ушбу йирик лойиҳа ўз фаолиятини бошлагач, 110 нафар ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди.

— Лойиҳамиз ишга туширилиши натижасида йилига 18 минг тонна чигитни қайта ишлаб, 3500 минг тонна сифатли ёғ, 9,5 минг тонна шрот, 5,5 минг тонна шелуха ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди, — дейди "Namangan paxta teks" МЧЖ раҳбари Лутфулло Эгамбердиев.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур корхона фаолияти билан танишди.

Бу каби ишлаб чиқариш нафақат бандлик, аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш, бозорларни рақобатбардош, сифатли халқ истеъмол моллари билан тўлдиришда ҳам муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь