Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 06:08

Технология

МИНИТРАКТОР ЯСАГАН ЎҚУВЧИ ОИЛАСИГА «СПАРК» ОЛИБ БЕРДИ

  • 15.Июня.2021
  • 776

«Бўладиган бола бошидан маълум», дейишади. Бугунги ўсиб келаётган навқирон авлод вакиллари инновациялар, технологиялар, ихтиролар ва кашфиётлар билан уйғун ҳолда камолга етмоқда.
Косонсой туманидаги 54-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Муҳаммадсодиқ Абдуҳалимов ҳам орзу-интилишлари, ўй-мақсадлари тараққиёт асрига хос ва мос тарзда шиддаткор, тафаккури кенг, ҳамиша янгиликка интилувчан ёшлардан. У ўтган ўқув йилини ҳам барча фанлардан аъло баҳоларга ўзлаштирди. Айниқса, физика ва математика фанларига қизиқиши юқорилиги эса механика, техник ихтиролар билан чамбарчас боғлиқ.

У спортнинг каратэ тури билан шуғулланади. Шунингдек, бир йилдирки, отаси Умаржон Йўлдашев кўмагида минитракторлар тайёрлаб келмоқда. У яратаётган минитрактор ер ағдариш, чопиқ ва ҳайдов каби қишлоқ хўжалиги юмушларини бемалол бажара олади, муҳими, ёқилғи сарфи кам. Ҳар бир тракторни тайёр ҳолга келтириш учун эҳтиёт қисмларга ўртача 10-12 миллион сўм атрофида харажат талаб қилинаётган бўлса, кўринишидан ихчам, қулай ва шунга яраша иш самарадорлиги ҳам яхши бўлган ускунанинг ҳар бири 20-21 миллион сўмдан сотилмоқда. 

Ота ва ихтирочи ўқувчи ўтган қисқа вақтда тўққизта шундай трактор тайёрлаб, уларнинг саккизтасини сотувга чиқарди. Харидорлар асосан, водий вилоятларидан бўлса, энди минитракторлар довруғи Тошкент вилоятига ҳам етиб борди, харидорлар сони ортди.
Бунинг натижасида ёш ихтирочи ўз оиласига мўмай даромад келтириб, барака олиб кирмоқда. Бугунга қадар сотилган минитракторлардан топилган фойда ҳисобидан «Спарк» автомобили сотиб олишди. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Фото: Дарё.уз

Энг кўп ўқилганлар

Календарь