Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 01:21

Технология

Наманганда 92 метрлик чархпалак ишга тушди

  • 01.Марта.2024
  • 234

Наманган шаҳрида бундан бир неча йил аввал фаолият бошлаган “Афсоналар водийси” тематик парки аҳоли маданий ҳордиқ чиқарадиган замонавий истироҳат масканига айланмоқда.

Халқаро андозалар асосида барпо этилган паркда шаҳар аҳли ва меҳмонлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун мўлжалланган имкониятлар бисёр. Кеча бу ерда баландлиги 92 метрга тенг бўлган маҳобатли чархпалак ҳаракатга келтирилди. У 54 та кабинага эга бўлиб, бир вақтда 216 кишига хизмат кўрсата олади. Йигирма дақиқадан кўпроқ айланиш вақти давомида гуллар шаҳри манзараларини худди кафтдагидай кузатиш мумкин.

— Ҳозирга қадар паркимизда 68 метр баландликдаги мегадром, 25 та турли аттракцион ва бошқа кўплаб кўнгилочар воситалардан фойдаланиб келинаётган эди, — дейди “Истиқлол боғи” масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Иброҳим Маматқулов. — Янги ишга туширилган чархпалак баландлиги жиҳатидан Ўзбекистонда ягона бўлиб, унга чиққанларга алоҳида завқ бағишлайди.

“Афсоналар водийси” Наманганда анъанага айланган халқаро гуллар фестивалининг асосий объектларидан бўлиб, ҳозирги пайтда навбатдаги гўзаллик ва нафосат анжуманига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Қудратилла Нажмиддинов, “Халқ сўзи”. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь