Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

25 April, 2025, 09:58

Технология

НАМАНГАНДА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УСТОЗИ КЎМАГИДА ЛИМОНДАН ЭЛЕКТР ТОКИ ҲОСИЛ ҚИЛИШДИ

  • 10.Сентября.2021
  • 1141

Фанда жуда кўп кашфиётлар яратилган. Бироқ, уларнинг кўпчилиги назария ҳолатида, яъни, қоғоздагина холос. Масалан, олимлар турли манбалар ёрдамида электр қуввати яратиш усулини кашф қилишган. Учқўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчилари устозлари Ҳилола Тўйчибоева кўмагида бу усулни лаборатория шароитида амалда синаб кўришди. Улар вольтметр ва зарур ускуналардан фойдаланган ҳолда лимондан электр токи ҳосил қилишди.

Мактабнинг ёш биологлари изланиш ва интилишлари ҳам физиклардан кам эмас. Улар яратган инновацион ихтиро иқтисодий фаровонлик ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга. Ўқувчилар биология ўқитувчиси Матлуба Рўзимова билан биргаликда мини-иссиқхона яратиб, унда қулупнай етиштиришни синовдан ўтказишмоқда. Эътиборлиси, иссиқхона инновацион сув таъминоти ва суғориш технологиясига эга.

Мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Нигора Нишонова эса «Атом тузилиши, квант сонлари» мавзусидаги дарсда атомнинг тузилишини қўлда ясалган моделлар асосида тушунтириб, мис, олтингугурт, углерод каби кимёвий элементларнинг атом тузилиши тўғрисидаги инновацион усулни дарсга татбиқ этди.

Бугун 1132 нафар ўқувчи таҳсил олаётган ушбу илм даргоҳида ўқув машғулотларини замонавий лаборатория воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этилаётгани, устоз ва шогирдларнинг ижодий изланишлари натижасида бу сингари инновацион интилишлар кўлами тобора кенгайиб бораётир.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».

Энг кўп ўқилганлар

Календарь