Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 11:31

Технология

НАМАНГАНДА ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИ ПОРТАЛИ ИШГА ТУШДИ

  • 08.Сентября.2021
  • 716

Наманганда вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган “www.taklifim.uz” порталининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари – вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Толибжон Юсупов, вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Фарҳод Мамадалиев республикада илк бор жорий этилаётган жамоатчилик порталининг аҳамияти, уни ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишнинг зарурати юзасидан батафсил маълумот берди.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Охунбобоев порталнинг имкониятлари, таклифларни киритиш бўйича кўргазмали тақдимот ўтказди.

Қайд этилганидек, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, бошқарувда кенг жамоатчилик иштирокига эришишда ОАВ вакиллари ва блогерларнинг ўрни беқиёс. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш, дастурларни ишлаб чиқишда аҳоли фикрини ўрганиш ва унга суяниш, энг асосийси вилоятда истиқомат қилувчи фуқароларнинг таклифларини тизимлаштириш, гуруҳлаш ҳамда ҳудудий ва соҳалар кесимида зарурлик даражасини аниқлаштириш орқали кенг кўламли ислоҳотларни давом эттириш асосий мақсад қилиб олинган.

Мазкур портал Наманган вилоятида келгуси йил учун инвестиция ва бошқа ҳудудий дастурларни шакллантиришда фуқаролар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш ҳамда уларнинг берадиган таклифларини қабул қилиш, ишчи гуруҳи томонидан ўрганишда шаффофликни таъминлашнинг замонавий механизми ҳисобланади.  

Ижтимоий соҳада умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт муассасалари, спорт ва маданият объектларини янги қуриш, реконструкция, мукаммал таъмирлаш, жорий таъмирлаш каби таклифлар киритиш имкониятлари мавжуд. Мухандислик-коммуникация ва инфратузилма объектлари бўйича ички йўлларни асфальтлаш, шағаллаш, электр таъминоти, ичимлик суви ҳамда оқава сув (канализация) йўналишларида тармоқ тортиш, реконструкция қилиш, жорий таъмирлаш, таянч устунлари, трансформатор ўрнатиш, иншоот қуриш каби таклифларни бериш мумкин. Бундан ташқари, интернет ва алоқа, кўча ёритиш тизимлари, чиқиндихона ташкил этиш, транспорт йўналишлари ва автобекатларни қуриш каби йўналишларда ҳам таклифлар киритиш имкони яратилди.

Анжуманда “www.taklifim.uz” порталини кенг оммалаштириш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этишдаги ролини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Оқилхон Дадабоев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь