Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

16 May, 2024, 06:19

Технология

Наманганлик 10-синф ўқувчиси битта буюртмадан 1500 АҚШ долларигача даромад топмоқда

  • 16.Марта.2022
  • 907

Наманган шаҳридаги 2-ДИМИнинг 10-синф ўқувчиси Умар ул Фориқ Рустамов 14 ёшидан буён IT соҳасида дастурлар яратиш ва сайтлар устида иш олиб бормоқда.

Хорижий тиллар ва ахборот технологияларини ўқитишга ихтисослашган академия ташкил этишга астойдил киришган ёш иқтидор мақсади йўлидаги қатъий изланишлари натижасида шу йилнинг январь ойида “Today” ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди.

Наманган шаҳрида ташкил этилган ўқув марказида дастурлаш ҳамда ITнинг барча йўналишлари бўйича таълим олиш мумкин. Шунингдек, марказда инглиз тили ва рус тили ҳам чуқур ўргатилади.

Ҳозирда ўқув маркази 75 нафар ўқувчини қамраб олган, уларнинг асосий қисмини IT ва дастур яратишга қизиққан 6 – 8-синф ўқувчилари ташкил қилади.

Турли танлов ва интеллектлар синовида муваффақиятли қатнашиб келаётган ўқув маркази битирувчиларидан иборат гуруҳ аъзолари айни кунларда Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда IT Park ҳамкорлигида ўтказилаётган “MgovAvard” мобил иловалар танловига тайёрланмоқда.

Фаолияти савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаларига бизнес автоматлаштириш тизими яратишдек жараёнларни ҳам қамраб олган Умар ул Фориқ Рустамов хорижий ҳамкорларга сайтлар яратиб бериш, мавжуд сайтларни такомиллаштириш, техник хизмат кўрсатиш орқали ҳозирда битта буюртмадан 700 доллардан – 1500 АҚШ долларигача даромад топмоқда.

Эътиборлиси, у асос солган “Today” ўқув маркази ва Techbro IT компаниясида 25 нафар ўзи каби ёшлар иш билан таъминланган.

Рисолат Мадиева

Энг кўп ўқилганлар

Календарь