Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

19 April, 2024, 02:02

Технология

НОРИНЛИК ИХТИРОЧИ ЎҚУВЧИ ОЙИГА 5 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ДАРОМАД ТОПМОҚДА

  • 09.Июля.2021
  • 844

Норин туманидаги 41-сонли умумтаълим мактабида 8-синфни тамомлаб, 9-синфга кўчган Омадбек Хурсандов чуқур билим олиш асносида тадбиркорлик кўникмаларини орттириб, турли касбу кор, ҳунар бўйича ташаббусларга қўл ураётган, ўз қобилиятини намоён қилишга астойдил интилаётган изланувчан ёшлардан. Саккиз ёшидан паррандалар парваришига қизиққан Омадбек интилишлари натижасида жўжа очиб чиқувчи инкубатор технологиясини ихтиро қилди. 

У яратган махсус электр узаткичлар, тэн ва бошқа ускуналар билан жиҳозланган, ҳатто водород ва кислород билан барқарор таъминлаш имкониятлари ҳисобга олинган технология корхоналарда тайёрланганидан асло қолишмайди. Бира тўла 310 жўжа очириш қувватига эга.  
Даставвал, ўз оилавий имкониятлардан келиб чиқиб, синовдан ўтказган инкубатор ёрдамида ёш ихтирочи айни кезда ойига 4–5 миллион сўм даромад олмоқда. Чунки оддий хонаки товуқлар тухумларидан жўжа очириб бериш 1500 сўм бўлса, ўз ҳисобидан очирган шундай жўжалар 6-7 минг сўмгача, брама зотлилари эса 10 минг сўмгача баҳоланмоқда. Унинг шу пайтгача қилган меҳнатлари маҳсули 150 миллион сўмга етганлиги диққатга сазовор. 

Инкубатор кўмагида оддий хонаки жўжалардан токи энг зотли ва бозоргирларига очириб, парваришлаётган ихтирочи ўқувчи айни пайтда турк брама товуқлари, Мрамрский Изабель, Корея дакан хўрозлари, япон товуқлари каби 150 дан ортиқ паррандалар, қуёнлар ва ҳатто ўрдаклар парваришламоқда. 
Омадбекнинг айтишича, жўжалар ва паррандалар зотига қараб 150-200 минг сўмдан 1 миллион сўмгача, ҳатто 200-300 долларгача баҳоланади. Масалан, яқинда бир дона Корея дакани 10 миллион сўмга сотилди. 
Тиниб-тинчимас ўқувчи оила бюджети ва ва даромади ортишига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Етти хазинанинг бири саналган паррандачилик билан ўзига хос инновацияга интилиб, замонавий технологияларни тадбиқ қилаётган Омадбек уйдаги барча хоналарнинг таъмирдан чиқарилиб, кўркам қиёфага келтирилиши ва акасининг тўйига яхшигина моддий ҳисса қўшди. Бу ишларга Омадбек 50 миллион сўм пулини берганлигини алоҳида қайд этиш жоиз.  

Бир сўз билан айтганда, Омадбек Хурсандовнинг ташаббусларидан нафақат оила аъзолари, балки Устоз муаллимлари, балки бутун маҳалла ва қишлоқ аҳли бирдек манун. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь