Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 10:45

Технология

Ҳозирлик ниҳоясига етказилмоқда

  • 15.Октября.2022
  • 341

Ҳафтанинг ўрталарида кузатилган ёғингарчилик совуқ мавсум яқинлашаётганини яна бир карра эслатди. Хўш, вилоятимизда қишга тайёргарлик қандай кетмоқда? Шу савол билан «Наманган ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси АЖ директор ўринбосари Аюбхон МУҲИТДИНОВга мурожаат қилдик.  

– Тизимда қиш мавсумини беталофат ўтишини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш, электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 253,2 км. (61%) масофадаги 48 та (36%) трансформаторда реконструкция ва модернизация қилиш ишлари бажарилди. 8 та юқори кучланишли подстанцияларда юклама билан ишлаётган трансформаторлар катта қувватлисига алмаштирилди, 2 та подстанцияда қўшимча 3 та трансформатор ўрнатилиб, ишга туширилди.

Паст кучланишли 47 та юклама билан ишлаётган 29 та трансформатор пункти катта қувватлисига алмаштирилди, қолган 18 та трансформатор пунктлари жорий йилнинг ноябрига қадар катта қувватлисига алмаштирилади.

Ҳозирда тасарруфимиздаги 176 та 35-110 кВли подстанция, 20 172 км. 0,4-110 кВли электр узатиш тармоғи ҳамда 7 089 та 6-10/0,4 кВли трансформатор пункти орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда. Соҳани ривожлантириш бўйича 2021 йилда Учқўрғон туманида умумий қуввати 12 МВтга тенг, йилига 72,8 млн. кВт. соат электр токи ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган кичик ГЭС каскади фойдаланишга топширилган бўлса, ҳозирда 57,1 млрд. сўм маблағ эвазига 4 12,8 км. (229,4 км. янги тармоқ, 183,4 км. реконструкция) тармоқ қурилиши, 133 та (86 та янги, 47 та реконструкция) трансформатор  ўрнатилиши орқали 151,7 минг нафар аҳоли ҳамда 6,5 минг нафар улгуржи истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини янада яхшилаш режалаштирилган. Шунингдек, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида фавқулодда бузилишларнинг олдини олиш мақсадида электр таъминоти корхоналарида 59 та тезкор чиқиш бригадалари ташкил этилиб, улар зарур материал ва эҳтиёт қисмлар билан таъминланди.

Бундан ташқари, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ҳамда жамиятнинг марказий омборида 42 та турли қувватдаги трансформаторлар, эксплуатация ишлари учун зарур бўладиган барча материаллар захираси яратилган. Мавжуд автотранспорт ва механизмлар техник кўрикдан ўтказилиб, куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди.

Айни кунларда мутахассисларимиз томонидан электр энергиясидан оқилона фойдаланиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Феруза ОТАХОНОВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь