Қисқа сатрларда

Ўзбекистон Президенти «Coca Cola» компаниясининг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлади

Наманганда ноутбук ва планшет ишлаб чиқарилади

Экинингизни картошка куясидан эҳтиёт қилинг!

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари чекланган ҳолда ўтказилади

Ўн бешта ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

16 May, 2024, 01:01

Технология

Попда илк бор халқаро логистика компанияси филиали очилди

  • 05.Марта.2022
  • 531

Поп туманида вилоят ҳокимлиги ҳамда “IT-Park” ҳамкорлигида Наманганда илк бор Халқаро логистика компанияси (ВРО) филиали ташкил этилди.

Мазкур компания Америка Қўшма Штатларига масофадан туриб аутсорсинг хизматини кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, 20-25 нафар ёшлар ишга қабул қилинди. Дастлаб, жорий йилнинг февраль ойида мазкур компания учун номзодлар қабул қилишга эълон берилиб, 110 нафар номзодлар саралаб олинди ва ушбу ёшлар учун компания вакиллари ва “IT-Park” масъуллари иштирокида якуний суҳбат ташкил этилди. 

Саралаб олинган ёшлар учун “Open day” маросими ўтказилиб, шу кундан бошлаб, 1 ойлик стажировка ташкил этилиши белгиланди. Стажировка якуни билан, ўқувда иштирок этган 20-25 нафар ёшлар тўғридан-тўғри компания ходими сифатида фаолият олиб борадилар. Йил якунига қадар Поп туманида  100 нафар ёшларни ушбу йўналишга жалб этилади.

Ходимларнинг бошланғич ойлик маошлари 300 АҚШ доллари миқдорида бўлиб, ходимларга белгиланган КPI талаблари асосида ўсиб бориши кўзда тутилган. Таъкидлаш жоизки, янги ташкил этилган Халқаро логистика компанияси томонидан кўрсатилган IT хизматлар Поп туманининг экспорт улушига ҳиссасини қўшади (6 ойлик фаолиятдан сўнг ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 800 -1000 АҚШ долларини ташкил этиши режалаштирилмоқда).

Худди шундай марказлар йил якунига қадар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилади.

Очилиш маросимида Республика “IT-Park” директори ўринбосари Абдулахат Қўчқоров, Молия вазирлигининг вакили Мунира Исмаилхўжаева, вилоят ҳокимлиги Электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев ҳамда Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султановлар иштирок этишди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь