Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 11:02

Технология

СВЕТОФОР НЕГА УЧ ХИЛ РАНГДА? ЁХУД КАРАНТИНДА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ҚАНДАЙ?

  • 13.Июня.2020
  • 1202

1918 йили Нью-Йорк шаҳрида ўрнатилган уч хил рангли (қизил-сариқ-яшил) светофор кейинчалик бутун дунё бўйлаб тарқалди. 1909 йил Париж шаҳрида халқаро конференцияда «Автомобиль ҳаракати бўйича концепция» ва ягона қоида қабул қилинди. Биринчи йўл белгиси татбиқ этилиб, ҳайдовчи ва пиёда учун мажбурий тартиб ўрнатилди. 1919 йил 5 августда «Халқаро светофор куни» деб эълон қилинди. 

Ўзбекистонда транспорт воситалари учун саккиз турдаги ва пиёдаларнинг ҳаракатини бошқариш учун икки турдаги светофорлардан фойдаланилади. Транспорт светофорларининг 1 ва 2-турлари ҳамда пиёдалар светофорлари ГОСТ 23457-86даги 4 шартдан ҳеч бўлмаса биттаси бажарилган ҳолда ўрнатилади.
Светофорни автоматик тарзда бошқарилганда унга махсус механизмлар ўрнатилади. Қўл билан бошқариладиган светофорлар айрим ҳолларда ишлатилади, масалан, транспорт воситаларининг тирбандлигини бартараф қилишда.
Ўзгармас тартиб асосида ишлайдиган светофорларни чорраҳадаги жами ҳаракат миқдори 750-800 авт/соат бўлганда ишлатилгани мақсадга мувофиқ. Ҳаракат миқдори 400-750 авт/соат бўлганда бир секцияли сариқ ўчиб ёнадиган йўлчироқ ўрнатилиши тавсия этилади. Ҳаракат миқдори 400 авт/соатдан кам бўлса, ҳаракатни светофор сигналлари ёрдамида бошқариш мақсадга мувофиқ эмас.
Светофорларни бошқа-ришнинг замонавий усули автоматик тарзда бошқариш бўлиб, уни ўзгарувчан тартиб бўйича бошқариш дейилади. Бунда миқдорларига қараб яшил чироқнинг вақти камайиши ёки кўпайиши мумкин. Чорраҳага яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўғрисидаги ахборотни тўхташ чизиғига 20-40 м. масофада ўрнатилган детекторлар ёрдамида олинади.
Бошқариладиган чорра-ҳаларда светофорларни автоном ва мувофиқлаштирилган ҳолда бошқариш мумкин. Автоном бошқариш деганда битта алоҳида чорраҳадаги ҳаракатни бошқа яқин чорраҳадаги вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда бошқариш тушунилади. Бундай бошқариш чорраҳалар орасидаги масофа 1000 м. дан кам бўлмаганда қўлланилади.
Мувофиқлаштирилган бошқариш деганда бир нечта чорраҳадаги бошқариш бир-бири билан биргаликда вазиятига қараб ҳаракатни бошқариш тушунилади. Бундай бошқариш чорраҳалар орасидаги масофа 150-600 м. бўлганда тавсия этилади.
Мувофиқлаштирилган бошқаришнинг автоном бошқаришдан афзаллиги қуйидагилардан иборат: ўтказиш қобилияти ва ҳаракат тезлиги ошади; ёнилғи сарфи, атмосферанинг булғаниши, транспорт шовқини ва ЙТҲ камаяди; автомобилнинг тўхтатиш тизими ва бошқа механизмларининг ишлаш муддати ошади. 
Бугунги кунда вилоятимиздаги барча светофорлар автоном бошқариш тизимида ишлайди. Йўлларда ва кўчаларда автомобиллар тирбандлигини камайтириш учун бошқариладиган чорраҳаларда светофорларни мувофиқлаштирилган ҳолда бошқариш (айниқса бир-бирига ёндош бўлган Наманган шаҳрида жойлашган чорраҳалар учун) вақти келди. Чунки ҳозирги карантин даврида автомобилларнинг тирбандлиги, яъни бир жойга гавжум бўлиши экологияга, санитар ҳолатга салбий таъсир кўрсатади.

Аброр ЭШОНБОБОЕВ,
Наманган муҳандислик-қурилиш институти доценти.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь