Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 09:43

Технология

Таълим муассасаларига Сингапур тажрибаси татбиқ этилади

  • 03.Августа.2022
  • 405

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Сингапурнинг «SixClouds Pte.Ltd.» компанияси директорлар кенгаши раиси Ричард Вун бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди. 

Учрашувда мазкур компаниянинг ўқув дастурлари лойиҳасини амалга ошириш доирасида Наманган шаҳридаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари фаолияти кўриб чиқилди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун вилоятда шарт-шароитлар етарли. Сингапур тажрибаси замон талабларидаги ўқитиш тизимининг энг натижадорлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Лойиҳани вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб олий ўқув юртларигача татбиқ этиш мумкин.

— Вилоятимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп уларни қизиқишларига қараб йўналишларга бўлиб ўқитиш, айниқса, IT соҳаларида катта тажриба эга мутахассисларни жалб этиш биз учун ҳам муҳим. Хусусан, болаларни бошланғич таълимдаёқ шу соҳага ўқитиш бўйича яхши мутахассислар керак. Бунинг учун бизнинг бошқарма ташкилотлари ёрдамга тайёр, — деди вилоят раҳбари.

Самимий руҳда ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь