Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

02 September, 2025, 03:37

Технология

Учқўрғонлик ўқувчи 50 минг доллар мукофотининг бир қисмини мактабига хайрия қилди

  • 26.Января.2024
  • 742

Учқўрғонлик 15 ёшли истеъдод соҳиби Муҳаммад Тожиддинов «President Tech Award» танловида ғолиб бўлгани учун берилган мукофотнинг бир қисмини ўзи ўқиётган мактаб учун ажратди.

«IT» соҳаси билимдони айни вақтда тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабининг 9-синфида сабоқ олади. У бошчилик қилган жамоа танловнинг ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари йўналишида «PCP рақамли қалқони» лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой эгаллади ҳамда 50 минг доллар миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

– Мақсадимиз тизимлар ва шахсларни ишончли ҳимоя қилишдан иборат. Энг илғор технологиялардан фойдаланиб, киберҳужумларни ўтмишга айлантиришни истаймиз, – дейди Муҳаммад Тожиддинов. – Лойиҳамиз ҳозирча ўзимизда муваффақиятли синовдан ўтди. Келаси йилда эса жаҳон бозорига чиқишни ният қилганмиз.

Иқтидорли ўқувчи жамоадошлари билан келишган ҳолда хайрия қилган маблағга мактабда замонавий компьютер синфини ташкил этиш режалаштирилган.

Бу ўз навбатида, мактабда билим олаётган ўқувчиларни ахборот коммуникация технологияларини мукаммал ўрганиши учун рағбат бўлиб хизмат қилади.

Расулбек МАДРАҲИМОВ,

Учқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь