Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

02 May, 2024, 07:41

Технология

Қурилиш соҳасида назорат: Лойиҳада тежаган амалда қимматга тушади

  • 10.Февраля.2023
  • 616

2022 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Унда 2023 йил 1 январдан бошлаб янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган барча объектлар ва «Янги Ўзбекистон» массивларида, шунингдек, умумий майдони  минг квадрат метрдан катта бўлган барча савдо-кўнгилочар марказларининг бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ва ишга туширишда иссиқ сув истеъмоли ҳажмининг камида 25 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш сув иситиш қурилмалари орқали қоплаш лозимлиги кўрсатилган.

Шунингдек, «Энергия самарадорлик» қисмида қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган лойиҳа ҳужжатлари бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳамда иссиқ сувдан фойдаланиш режалаштирилган янги бино-иншоотларда қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш кўзда тутилмаган тақдирда бундай бино-иншоотларни фойдаланишга қабул қилинмаслиги белгиланди. Ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларини баҳолаш тизимида энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ишлари алоҳида инобатга олинади ҳамда ушбу кўрсаткичлар бажарилишига кўра уларни рағбатлантириш чоралари кўрилиши белгиланган.

Бундан ташқари, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси республика бўйича қурилаётган янги объектларда қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиши юзасидан ўз ваколатлари доирасида тизимли назорат ўрнатилади.

Қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят қурилиш ва қоммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан объектларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Уйчи тумани Пастгузар МФЙ  ҳудудида қурилаётган фуқаро У.С. га қарашли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти, шу туманнинг Муборак маҳалласи ҳудудида қурилаётган  М. Р.га қарашли 100 ўринли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси, Косонсой тумани, Алишер Навоий кўчасида жойлашган, «Таъмирқурилиш» МЧЖ буюртмачилиги асосида барпо этилаётган кўп қаватли турар-жой биноси, Чортоқ туманида буюртмачи «Medical diagnostics evilution» МЧЖ томонидан қурилаётган тиббий диагностика маркази биноси, Наманган шаҳар, Алишер Навоий кўчасида «Глобус қурилиш монтаж» МЧЖ томонидан қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти, Наманган туманида қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти, шунингдек, вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида қурилаётган бино-иншоотларда назорат инспекция ходимлари мониторинг ўтказмоқда.

Унинг натижаларидан маълум бўляптики, барча бино-иншоотларида ҳам қурилиши учун қилинган лойиҳаларда энергия самарадорлиги ва муқобил энергия технологиялари ҳамда энергия тежамкорлик ва замонавий иссиқ сақловчи материаллардан фойдаланиш чора-тадбирлари кўзда тутилмаган.

Аниқланган камчиликлар бўйича инс-пекторлар томонидан қурувчи ташкилот раҳбарларига тушунтиришлар берилди. Камчиликларни бартараф этиб, қўшимча лойиҳа қилингунга қадар қурилиш ишларни вақтинча тўхтатиб туриш уқтирилмоқда.

Шуҳратжон АБДУРАҲМАТОВ,
вилоят қурилиш ва коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь