Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

02 May, 2024, 02:01

Технология

Қурилишнинг барча жараёнлари рақамлаштирилади

  • 08.Января.2023
  • 587

2022 йил 17 ноябрь куни мамлакатимиз Президентининг «Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан тегишли давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади. Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. 

Ҳар чоракда вилоят, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қурилиш соҳасида коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилиши таъминланади.

Шунингдек, қарорга кўра, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.

Ҳамидулло ЮЛДАШЕВ, вилоят ФВБ НТБ  бошлиғи,  майор.    
Иброҳимжон КАРИМОВ, вилоят ФВБ НТБ  инспектори, капитан. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь