Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 10:37

Технология

Уй-жой фонди инспекцияси: «Менинг уйим» нима?

  • 02.Мая.2022
  • 467

2017-2021 йиллар мобайнида кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекциясига юридик ва жисмоний шахслардан жами 234 та мурожаат келиб тушди. Шикоятларнинг барчаси ўрганилиб, ўз муддатида ижобий ечимини топди. 
172 та кўп қаватли уйнинг бошқарув органларида ўрганиш ўтказилиб, 29 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бошқача қилиб айтганда, Наманган шаҳар «Мустақиллик ободлик сари» ХУЖМШ томонидан 2019 йилда кўп хонадонли уй-жойни таъмирлашда 35,4 миллион сўм қўшиб ёзилган. «Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК вилоят ҳудудий филиали томонидан 2020 йилда кўп хонадонли уй-жойни таъмирлашда 9,6 миллион сўм миқдорида қўшиб ёзишга йўл қўйилган.
Бундан ташқари, уй-жой фондидан фойдаланиш қоидаларини бузган 419 нафар фуқарога нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судларга юборилди ва 126 миллион сўм жарима ундирилди. Давлатобод туманидаги 6-кичик туман, 40-уй, 22-хонадонда яшовчи фуқаро А.Йўлдошев, Наманган шаҳри, Навоий кўчаси, 42-уй, 9-хонадонда яшовчи фуқаро А. Сойиббоевлар уйнинг ички юк кўтарувчи деворларини бузиб ташлаганликлари учун, БҲМнинг 10 баробари миқдорида жарима қўлланилди.
Кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан тўғри фойдаланиш тартибини такомиллаштириш мақсадида шаҳар ва туманларда Профессионал бошқарув сервис компаниялари ташкил этилмоқда. Ушбу компанияларнинг қулайликлари ҳамда афзалликлари юзасидан жойларда коммунал соҳа ходимлари томонидан аҳолига маълумот ва тушунчалар берилмокда. Энг аввало кўп қаватли уйларда яшовчиларга кўрсатиладиган коммунал хизматлар сифатини тубдан яхшилаш,  ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишларини ташкиллаштириш борасида ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Уй-жой фондларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун маблағ сарфлаш тартиби (70 фоиз маҳаллий бюджет, 30 фоиз хонадон эгалари ҳисобидан) белгилаб берилган. Мажбурий бадалларнинг ёки тўловларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ва «Менинг уйим» биллинг электрон ҳисоботи жорий килинади. Кўп квартирали уйларда авария вазиятларини бартараф этувчи туну кун фаолият юритадиган авария-диспетчерлик хизмати ташкил этилади. Бошқариш ишлари «Биллинг» тизими орқали амалга оширилади. 

К. ЮСУПОВ,
вилоят уй-жой фонди ҳудудий инспекцияси бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь