Қисқа сатрларда

ТИЛАНЧИ! ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: У ВИРУС ЮҚТИРГАН БЎЛИШИ МУМКИН!!!

"АҚЛЛИ" ҲИСОБЛАГИЧНИНГ АФЗАЛЛИГИ НИМАДА?

КАРАНТИН ДАВРИДА ПЕНСИЯ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ МУРОЖААТ ҚИЛАМАН?

САХОВАТ – БОЙЛИКНИНГ ХАМИРТУРУШИ

КАРАНТИН ЮМШАТИЛМОҚДАМИ?

28 May, 2020, 09:08

Технология

Ўзбекистондаги телеграм каналлар сохта фойдаланувчилардан «тозаланмоқда»

  • 08.Октября.2019
  • 108

Сўнгги кунларда жаҳон бўйлаб айрим машҳур, «миллионер» Телеграм каналлардаги обуначилар сони кескин камайиб кетиши кузатилмоқда. Бундан Ўзбекистондан туриб юритиладиган ва халқ ўртасида оммалашган айрим Телеграм каналлар ҳам мустасно эмас. Буни Телеграм каналлар ҳақидаги статистик маълумотларни кузатиб борувчи Telegram Analytics сайтида кўриш мумкин.

Бир муддат аввал Осиёнинг жанубий қисмида ихтиро қилинган усул — сохта аккаунтлар ҳисобига канал обуначиларини кўпайтириш авж олган ва Ўзбекистондаги айрим «кўнгилочар» Телеграм каналлар ўз обуначилари сонини миллионлик кўрсаткичларга яқинлаштириб олишган эди.

Улар бу усулдан фойдаланиб, реклама берувчиларнинг рекламасини аслида йўқ фойдаланувчиларга гўёки намойиш этишга қизиқтириб, алдаб келишаётганди.

Энди Телеграм асосчилари каналлардаги ботлар ва сохта фойдаланувчиларга қарши кураш эълон қилган кўринади. Бунинг оқибатида фойдаланувчилар сонини сунъий оширган каналларга «қирғин» келди. Ўтказилаётган профилактика сабабли айнан мана шундай шубҳали каналлар кунига 30-60 минглаб «фойдаланувчиси»дан жудо бўлмоқда.

https://storage.kun.uz/source/4/kGZdgoR9hZWSxexqzdLSfu6jBnIDMpBg.jpg

«Обуначилар сонини кўпайтириш хизмати»дан фойдаланмаган каналларда эса мунтазам ўсиш давом этмоқда.

Манба: кун.уз

Энг кўп ўқилганлар

Календарь