Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 02:16

Технология

Янги ўқув-методик мажмуа Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 918 та мактабда тажриба-синовдан ўтказилади – USAID

  • 09.Апреля.2022
  • 820

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Республика таълим маркази 1-4-синфлар учун она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда математика фанлари бўйича янги дарсликлар ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилмоқда.

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон ҳукуматининг ёшларни сифатли таълим орқали ҳаётга тайёрлаш ва таълим олишга ёрдам беришни мақсад қилган. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Республика таълим маркази ҳамкорлигида ушбу дарсликларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

2021 йилнинг бошида тажрибали миллий ва халқаро мутахассислардан иборат жамоа, бошланғич синф ўқитувчилари билан биргаликда 1-4-синф учун она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда математика фанларидан таълим стандартларини ишлаб чиқди. Кейинчалик мазкур стандартлар асосида қизиқарли контент ҳамда ўқувчи шахсига йўналтирилган юқори сифатли дарсликлар ва ўқитувчилар учун қўлланмалар ишлаб чиқилди. Мазкур материаллар она тили ва ўқиш саводхонлиги фани бўйича 980 тага яқин дарсни ва математика фани бўйича 675 та дарсни ўз ичига олади. Шунингдек, жамоа китобларнинг мазмунини жонлантириб, 3000 тадан ортиқ янги тасвирлар  яратди.

2022 йил 8 апрель куни USAID нинг “Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури” доирасида “Янги маҳсулотларни тақриз қилиш” мавзусида семинар ташкил этди ва унда Халқ таълими вазирлиги, маҳаллий илмий тадқиқот институтлари ҳамда умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари янги ўқув - методик мажмуалар асосида олиб борилаётган ишлар, ёндашув ва тадқиқотлар ҳақида маълумотга эга бўлди.

Тадбирда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев, Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторовлар иштирок этиб, янги дарсликлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

– Биз “Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури” доирасида USAID билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Бу ҳамкорлик мамлакатда амалга оширилаётган таълим ислоҳотларини янги бошқичга олиб чиқади ва ўқувчиларнинг халқаро миқёсда ижобий натижалар кўрсатишига сабаб бўлади. Ушбу юқори сифатга эга стандарт ва дарсликлар Ўзбекистондаги ўқувчиларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда юқори синфларда ва ҳаёт давомида муваффақиятли инсон бўлиши учун зарур бўлган асосий кўникмаларни ривожлантиришда ёрдам беради, – деди Ш.Сатторов.

USAID Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу янги ўқув-методик мажмуаларни 2022-2023 ўқув йилида Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 918 та мактабда тажриба-синовдан ўтказади, уларнинг замон талабларига мослиги ҳамда ўқувчиларнинг саводхонлик ва ҳисоблашга оид таянч кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилганини текширади.

Тажриба-синов якунида ўқув-методик мажмуалар ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазалари асосида қайта кўриб чиқилади ва уларнинг якуний нашри Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. 

Файзулло Яҳёев, 
ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь