Қисқа сатрларда

Иссиқхоналарда цитрус меваларни парваришлаш

Наманган вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

19 April, 2024, 02:39

Технология

ЁШ ДАСТУРЧИНИНГ ЛОЙИҲАЛАРИГА ХОРИЖДАН МЎМАЙ ТАКЛИФЛАР ТУШМОҚДА

  • 18.Июня.2021
  • 711

Учинчи Ренессанс учун катта пойдевор қўйилаётган янги Ўзбекистоннинг бугунги одимларида ёш авлодни замонавий илм-фанга ҳамоҳанг ёндошувлар, ташаббус ва ғоялар билан келажак сари дадил одимлашига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наманган шаҳридаги 2-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг 9-синфини тугатган Умар Улфориқ Рустамов 10 ёшидан буён компьютер ва ахборот технологияларига қизиқиши бўлакча. Қатъий аҳд ва интилишлари натижасида 14 ёшидан дастурлар бўйича ишлаш ва сайтлар яратиш билан профессионал тарзда киришган ёш иқтидор соҳибининг ҳозирга қадар яратган сайтлар сони йигирмадан ортиб кетди.

Эътиборли жиҳати шундаки, яратаётган лойиҳалар буюртмачилари, асосан, Россияда. Шунингдек, кейинги пайтларда Америка Қўшма Штатлари ва Жанубий Кореядан тушган буюртмалар бўйича сайтни такомиллаштириш ва янгидан яратиб беришни самарали бажарган ёш дастурчига йирик лойиҳалар бўйича ҳам ҳамкорлик таклифлари бўлиб туради. Масалан, унга Россиядаги туристик агентликлардан бири бажарган муваффақиятли лойиҳасига 6 минг 700 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлаган.

- Сайтни яратиш осон юмуш эмас, ўзига яраша салоҳият ва вақт тақозо этади. Уларнинг устида ҳажмига қараб 15 – 20 кундан, йирик лойиҳалар бўйича 2 – 3 ойгача ишлаймиз, - дейди “АЙ-ТИ” билимдони Умар Улфориқ Рустамов. – Аввалги пайтларда ўзим мустақил ўрганган ва сайтларни бир ўзим яратган бўлсам, айни кезда олти кишилик жамоа билан биргаликда ишлаяпмиз. Уларнинг барчаси 7-11-синф ўқувчиларини ташкил этиб, лойиҳаларни яратишда иштирок этадилар.

Улкан марралар сари дадил олға қадам ташлаётган ёш дастурчига ҳавас қилсак, арзийди. Фрилансинг бўйича фаолият юритиш баробарида стартап лойиҳалар устида ишлаётган Умар Улфориқ ойига 500-600 доллар даромад топмоқда. Қувонарлиси, ёш йигитча ҳозиргача қилган даромади ҳисобидан оиласи учун “Жентра” автомашинасини сотиб олди.

Рус, турк, араб, инглиз тилларини мукаммал биладиган “вундеркинд” ўқувчи “Ўзбекистон учун 100 ғоя” ва “Стартап ташаббуслар” танловларида муваффақият қозонаётганлиги ҳам таҳсинга лойиқ.

Ўз устида тинимсиз изланаётган, илму заковат соҳиби бўлишга астойдил интилаётган Умар Улфориқ Рустамов каби ўқувчи-ёшларнинг ютуқларини кўрганда, Президентимиз томонидан таъкидланган “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади”, деган фикрлари нақадар айни ҳақиқатлигига яна бир карра амин бўлдик.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь