Қисқа сатрларда

Анъанавий «Гуллар фестивали» ўтказилиш санаси маълум қилинди

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

29 March, 2024, 11:18

Технология

Юртимиз мутахассислари Қозоғистонда маҳорат сабоқлари олишмоқда

  • 14.Августа.2022
  • 611

Замонавий тиббиёт юксак суръатлар билан ривожланмоқда. Жаҳон миқёсида қўлланилаётган даволаш усул ва услубларини ўрганиш ҳамда уларни Ўзбекистонда тадбиқ қилиш ғоят муҳим вазифадир. Шу боис ҳам изланувчан ва интилувчан шифокорларимиз даволаш ишларини такомиллаштиришда хориж тажрибасидан кенг қўлланишга устувор аҳамият қаратмоқдалар.

Шу кунларда бир гуруҳ ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари Қозоғистон Республикасида бўлиб туришибди. Нурсултон шаҳридаги Қозоғистон миллий илмий тиббиёт марказида малакасини бойитаётган олим-шифокорларимиз маҳаллий ҳамкасбларидан «Маҳорат сабоқлари»ни олишмоқда. 

Марказнинг рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими мудири, таниқли мутахассис Ниёз Малаев раҳбарлигида олиб борилаётган илмий-амалий ишлар билан танишилди. Малака ошириш курсининг мавзуси «Жигар саратонида интервенцион радиологик муолажалар ва портал гипертензиясида талоқ артериясини спираллар ёрдамида ёпиш» эди. Мазкур жараёнларни бажариш бўйича юқори технологик амалиётларда иштирок этилди.

Кардиологияда интервенцион радиология соҳаси ҳам тараққий этиб боряпти. Бу  ерда жигар циррозида радиологик интервенция усулда даволаш кенг қўлланиляпти экан. Бу жараённи бевосита кузатдик. Муолажа жуда қийин эмас. Уни Наманганда, хусусан филиалимизда бемалол йўлга қўйса бўлади. Қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан келишувга эришилди. Улар Наманганга бориб, шу усулдаги муолажаларни ўтказиш тажрибасини жорий этадилар. «Маҳорат соатлари»ни ўтказиб беришга рози бўлишди. Маълумки, вилоятимизда интервенцион кардиология анча равнақ топган. Энди унинг йўналишини янада кўпайтирмоқчимиз. Онкология ва гастроэнтрология соҳасидаги мутахассислар билан ҳамкорликда шу ишга қўл урмоқчимиз. 

Шуниси аҳамиятлики, ҳали бу турдаги даволаш усуллари ҳозирга қадар мамлакатимизда қўлланилган эмас. Тиббиёти ғоят ривожланган давлатлардагина амалга оширилади. Айниқса, АҚШ ва Европа мамлакатларида оммалашган.

Рўёбга чиқарилиши кўзда тутилаётган мазкур лойиҳанинг жорий этилиши халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш сари қўйилган муҳим қадам бўлади. Юртдошларимизни соғлом ҳаётга қайтариш билан бирга уларнинг даво истаб хорижга боришларига асло ҳожат қолмайди.

Акмалжон ЖАЛИЛОВ,
республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази 
Наманган филиали рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлими мудири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь