Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 06:45

Ҳужжатлар

Ҳамюртларимиз Президент томонидан мукофотланди

  • 13.Января.2023
  • 995

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ юртдошларимиз орден-медаллар билан мукофотланди.

Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Маматов Дониёр Абдурахимович - Наманган вилояти Божхона бошқармаси бўлим бошлиғи;
Яров Илҳомжон Исломович - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм отряд командирининг ёрдамчиси.

«Шуҳрат» медали билан

Тошпўлатов Шерали Журабаевич - Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси гуруҳ йўриқчи-қутқарувчиси.

Давлатимизнинг юксак мукофотига муносиб кўрилган юртдошларимизни яна бир карра муборакбод этамиз!

Энг кўп ўқилганлар

Календарь