Қисқа сатрларда

«MEXMASH»да яна юзлаб иш ўринлари яратилади

Тўрақўрғон гилослари дунё бозорига етказилмоқда

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

08 May, 2024, 08:26

Ҳужжатлар

Чуст ва Янгиқўрғон туманларидаги махсус солиқ режими жорий этиладиган туризм ҳудудларини белгилаш тўғрисида

  • 28.Мая.2022
  • 383

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Наманган вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Чуст туманидаги меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туризм ҳудудлари 1-иловага мувофиқ;
Янгиқўрғон туманидаги меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туризм ҳудудлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Наманган вилояти ҳокимининг 2022 йил 19 мартдаги 179-6-0-Q/22-сон қарори ўз кучини йўқотсин.
4. Мазкур қарор «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталарида эълон қилинсин ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарордан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистон Реслубликаси Олий Мажлиси Сенатига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
7. Вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ҳамда туризм ва маданий мерос бош бошқармаси тегишли бошқарма ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори талаблари асосида иш ташкил этсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Юсупов ва вилоят ҳокими ўринбосари Б. Нуритдинов зиммаларига юклансин.

Халқ депутатлари Наманган вилояти 
Кенгаши раиси                               Ш. АБДУРАЗАКОВ.

Наманган шаҳри, 2022 йил 26 май.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь