Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 06:35

Ҳужжатлар

Фарзандимни қандай қилиб мактабгача таълим муассасасига жойлаштираман?

  • 30.Января.2024
  • 304

Саволга Давлатобод тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Ихтиёр ОРЗИҚУЛОВ Бахтиёр ўғли жавоб беради:

– Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти» талабларига мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (аризачилар) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиши ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали)да рўйхатга олиниши лозим.

Бунда аризачи фарзандини муассасага қабул қилишнинг кичик ёшга етгунигача навбатга қўйиш ҳуқуқига эгалиги, йўлланма муассасага қабул қилиш бўйича кичик ёшга етишидан эрта бўлмаган муддатда берилиши назарда тутилган.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь