Қисқа сатрларда

«MEXMASH»да яна юзлаб иш ўринлари яратилади

Тўрақўрғон гилослари дунё бозорига етказилмоқда

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

08 May, 2024, 08:02

Ҳужжатлар

Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди

  • 28.Мая.2022
  • 801

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхановнинг маълум қилишича, ушбу қонун билан давлат фуқаролик хизматчисига қуйидагилар тақиқланмоқда:

▪️ давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш очиқ танлов асосида амалга оширилиши;

▪️ давлат фуқаролик хизматчиси ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат органи ва ташкилотида бирга хизмат қилиши мумкин эмаслиги;

▪️ педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга йўл қўйилмаслиги;

▪️ коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги;

▪️ коррупция хавфи юқори бўлган лавозимларни эгаллаб тypган давлат фуқаролик хизматчиларининг мажбурий ротация қилиниши;

▪️ хизмат ваколатларини бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олиш қатъий таъқиқланиши;

▪️ ўз даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши шартлиги;

▪️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, чет элда кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмаслиги;

▪️ одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш шартлиги;

▪️ давлат органининг нуфузини туширишга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши;

▪️ ўз хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;

▪️ давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши шартлиги.

"Тан олиб айтиш керак, муқаддам давлат бошқарувида бундай нормаларнинг мавжуд бўлмаганлиги ёки қонун билан тартибга солинмаганлиги, давлат хизмати муносабатларида таниш-билишчилик, адолатсизлик ва коррупцион хавфларни келтириб чиқаришига ҳамда айрим фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончнинг  камайишига сабаб бўлаётган эди. Қонун мазмунан Давлат фуқаролик хизматининг коррупциядан холи бўлишига, давлат хизматининг жозибадорлигини оширишга ва фуқароларнинг давлат хизматига бўлган ишончининг янада ортишига хизмат қилади", – дейди Акмал Бурханов.

Қонун Президент томонидан имзолангандан кейин уч ой ўтгач кучга киради.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь