Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 04:59

Ҳужжатлар

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингизни биласизми?

  • 25.Января.2023
  • 527

2022 йилнинг 28 ноябрь куни «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонун Президентимиз томонидан имзоланди.

10 боб, 74 та моддадан иборат бўлгакўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи мазкур ҳужжат 2023 йил 1 мартдан бошлаб кучга киради.

Қонуннинг амал қилиш соҳаси кўчмас мулкнинг ер участкаларига, биноларга, иншоотларга, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектларга, кўп йиллик дов-дарахтларга, мулкий мажмуа сифатидаги корхона турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилади, ер ости бойликларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги мазкур Қонун билан белгилаб қўйилди.

Бизга маълумки, кўчмас мулк деганда бир жойдан бошқа жойга унинг яхлитлиги ва мақсадли вазифасига зарар етказмасдан олиб ўтиб бўлмайдиган мол-мулк тушунилади. Унинг хусусиятларидан бири кўчмас мулкнинг албатта ер билан боғлиқлиги ҳисобланади.

Шунингдек, биноларга, иншоотларга ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

Бундан ташқари, Қонун билан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги давлат бошқаруви, кўчмас мулкнинг кадастр йиғма жилдини тайёрлаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид фаолиятни ташкил этиш, давлат реестрини юритиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва уларга оид чекловларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда низоларни судгача ҳал қилишнинг умумий тартиблари белгилаб қўйилди.

Қонунда Махсус ваколатли орган Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда воситачилар сифатида эса давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари, Давлат активларини бошқариш агентлигилари этиб белгиланди.

2023 йил март ойининг 1 санасидан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни фақатгина икки ҳолатда бекор қилиш мумкин. Биринчи ҳолат кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида юзага келадиган низолар судга қадар ҳал қилиш комиссияси томонидан бекор қилинади. Иккинчи ҳолатда эса суднинг қарорига кўра бекор қилиниши мумкин.

Қонунга кўра рўйхатга олувчи, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ҳужжатларни олган кундан бошлаб 2 иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказиши, агар тақдим этилган ҳужжатларда кичик техник камчиликлар бўлса ва уларни бартараф этиш имконияти мавжуд бўлса ёки қўшимча ҳужжатлар талаб қилинса, рўйхатга олувчи 1 кун ичида рўйхатдан ўтказишни 3 иш кунигача тўхтатиб туришга қарор қилади ва қарорни Давлат хизматлари марказига юбориши белгиланди.

Шунингдек, Қонунда кўчмас мулкнинг турлари, уларга бўлган ҳуқуқлар ҳамда чекловлар, давлат рўйхатидан ўтказиш кетма-кетлиги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва рад этиш, келиб чиқадиган низоларни судгача тартибда ҳал қилиш ва бошқа соҳага оид барча муносабатлар ҳуқуқий ечими кўрсатилган.

Қонун мавжуд муаммоларни бартараф этибгина қолмасдан, балки фуқаролар ва тадбиркорларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи, муҳими, тўғридан-тўғри таъсир этувчи ҳуқуқий ҳужжатдир.

Қонуннинг қабул қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланиши, мулкдорлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиниши таъминланади. Кўчмас мулк билан боғлиқ низоларнинг судгача ҳал этилиши, хусусий мулкка бўлган муносабатни ўзгаришига, қолаверса, иқтисодиётга инвестициялар жалб қилинишига ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига эришилади.

Б. АБДУРАХМАНОВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси.

М. РАХИМОВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди судья ёрдамчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь