Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 05:36

Ҳужжатлар

МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

  • 29.Августа.2020
  • 1134

Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида давлатимиз раҳбарининг Фармонига кўра,  Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини ошириш, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантириш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлаш, мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини ошириш, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлашга улкан улкан ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ҳамюртларимиз турли даражадаги фахрий унвон, орден ҳамда медаллар билан тақдирландилар.
Мукофотланганлар рўйхатида вилоятимиздан қуйидагилар бор:


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони билан
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич – Наманган вилояти ҳокими.

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони билан
Явминова Рахбархон Нишоновна – «Наманган ҳудудий агропилла» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан
Аҳмедов Одил Алимжонович – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси.

 

I даражали «Саломатлик» ордени билан
Абдурайимов Баҳодир Турсунович – «Chortoq resort» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.

 

II даражали «Саломатлик» ордени билан
Абдуллаева Шоҳиста Эргашевна – Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиологик мониторинг ва профилактик тадбирларни ташкил этиш бўлими мудири.

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Хакимов Ботирали Жўрабаевич – меҳнат фахрийси.

 

«Дўстлик» ордени билан
Исматуллаев Дилшод Хайруллаевич – Чуст туманидаги «Чуст текстиль» хусусий корхонаси директори.
Саримсаков Тахир Мулаханович – Наманган шаҳридаги «Дегрез қурилиш савдо саноат сервис» хусусий корхонаси муҳандиси.
Собиров Саматжон Набижонович – Чуст туманидаги «Наби Собир» фермер хўжалиги бошлиғи.

 

«Жасорат» медали билан
Жакбаров Умиджон Гуломжонович – Наманган туманидаги маиший техника таъмирлаш устаси.
Абдулвохидов Абдулходи Абдулазиз ўғли (марҳум) – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти қўриқлаш бошқармаси гуруҳ сафдор ходими.

 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси.
Абдуллаев Нурали Юсуфалиевич – Поп туманидаги «Кафолат инвест» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.
Каримов Хамит Исакович – Поп тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими участка мудири.
Мирдадаев Сайфидин Мирабдуллаевич – «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Наманган филиали капитал қурилиш ва таъмирлаш участкаси электромонтёри.
Аскаров Хасанбой Тўхтамирзаевич – Наманган шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими инструктор-қутқарувчиси (ёнғин ўчирувчиси).
Нигай Виктория Виссарионовна – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси катта инспектори.
Хакимов Хусниддин Умматали ўғли – Поп тумани прокурори.

 

«Соғлом турмуш» медали билан
Асраев Буронбой Маткобулович – Янгиқўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.
Раҳмонова Гўзалхон Садбаровна – Наманган шаҳри Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази санитария-бактериология бўлими лаборанти.
Бойдадаев Абдужаббор Абдусатторович – Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори ўринбосари.
Ғозиев Абдулла Убайдуллаевич – «Шифокор ва ҳаёт» газетаси таҳририяти муҳаррири.
Хўжаева Дилдорхон Нурматхоновна – Наманган вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаби халқ рақси бўлими мудири.
Шамшиддинов Исроилжон Турғунович – Наманган муҳандислик-қурилиш институти кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари кафедраси профессори.

 

«Келажак бунёдкори» медали билан: 
Бўтаева Дилбархон Аҳмадовна – Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори.

 

«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)

Нуралиев Азамали – Поп тумани.

 

«Шуҳрат» медали билан
Аширахунов Дониёр Абилкасимович – Наманган шаҳридаги «ЎзЧасис» қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш бўлими технологи.
Жўраев Қодиржон Рустамжонович – Уйчи туманидаги «Бунёдкор Мубошер» масъулияти чекланган жамияти директори.
Султанов Азамжон Махмудович – Поп тумани ҳокими.
Қодирова Дилфуза Исмоиловна – Наманган вилояти мусиқали драма театри вокал артисти.
Неъматов Комилжон Иброҳимович – Уйчи тумани маданият маркази қошидаги «Тарона» ашула ва рақс ансамбли мусиқа раҳбари.
Мамадалиев Адхамали Ахмадалиевич – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори.
Эргашев Мафтунбек Мухаммадсолиевич – Наманган вилояти Норин тумани ички ишлар бўлими тезкор вакили.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 26 августдаги қарори билан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизнинг бир гуруҳи  «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирландилар.
Мукофотланганлар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
Абдухалилов Фаррух Шухратжон ўғли – Янгиқўрғон тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси врач-эпидемиологи.
Салойдинов Сардоржон Қодиржон ўғли – Тошкент Давлат техника университетининг 1-босқич магистранти.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь