Қисқа сатрларда

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан ҳукумат қарори қабул қилинди

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

18 April, 2024, 04:35

Ҳужжатлар

Мукофотлар муборак бўлсин!

  • 29.Августа.2022
  • 1402

Президентимизнинг тегишли Фармонларига кўра, мамлакатимиз давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, юртимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси  учун фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Улар орасида қуйидаги ҳамюртларимиз бор:

«Дўстлик» ордени билан:

Абдуллаева Мехрижон Кабировна - вилоят мусиқали драма театри актёри.
Убайдуллаев Рахим Кутфидинович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, пичоқчи уста.

«Соғлом турмуш» медали билан:

Баратова Шаҳзода Абдуллажоновна - Косонсой туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.
Рахмонова Гавхар Абдулазизовна - Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг 12-оилавий поликлиникаси тиббий бригада ҳамшираси.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Рахимов Шерзод Бахтиёрович - Уйчи тумани прокурори.

«Шуҳрат» медали билан:

Бахрамов Зокиржон Исмоилович - Косонсой тумани ички ишлар бўлими бўлинма бошлиғи.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Иминов Абдулвохид Мухиддинович - Наманган шаҳридаги «Бунёдкор-3» масъулияти чекланган жамияти директори.

«Келажак бунёдкори» медали билан:

Рахмонов Сардоржон Содиқжонович - Давлатобод тумани «Тадбиркор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси.

«Жасорат» медали билан:

Ниязов Хурсанали Акрамжонович - Тўрақўрғон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси.     

«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар):

 Джалилова Хелчахон - Наманган шаҳри

«Шуҳрат» медали билан:

Жуманова Феруза Валижоновна - Норин туманидаги «Дилизар» деҳқон хўжалиги бошлиғи.
Мухиддинова Хулкар Камолдиновна - Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармаси гулхона бригадаси ишчиси.
Сайфитдинова Дилорам Фазлитдиновна - Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг Наманган вилояти бўлими раиси.

Тақдирланганларни давлат мукофотлари билан табриклаймиз.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь