Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

06 May, 2024, 09:50

Ҳужжатлар

Санаторийларга йўлланмалар ДХМ ёки my.gov.uz орқали берилади

  • 19.Июля.2022
  • 759

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида», 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2021 йил 11 майдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, шунингдек, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги қарори билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади. Бунинг учун кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёки уларнинг вакиллари давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этадилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар. Бунда, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари ёки вакиллари келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса — мустақил тарзда сўровномани электрон равишда тўлдирадилар.

Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:

• уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
• ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
• республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
• Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
• ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
• I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
• ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
• ёшга доир пенсия олувчилар.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

• имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
• тиббий маълумотнома (даволовчи шифокор томонидан бериладиган санаторий-соғломлаштириш тавсия этиладиган маълумотнома).
Қуйидаги касалликлар мавжуд бўлганда шахсга тиббий маълумотнома берилмайди:
• беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар билан кечадиган руҳий касалликлар, хусусан тез-тез (ҳар ойда 5 мартадан кўп) тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойил касалликлар; 
• жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги; 
• юқумли тери ва соч касалликлари; 
• ўткир юқумли касалликлар; 
• салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари; 
• таносил касалликлари. 

Тиббий маълумотномаларда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни тегишли касалликлар бўйича ихтисослаштирилган санаторийларга йўлланма бериш юзасидан маълумотлар киритилиши мумкин.

Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, уларнинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади. Ваколатли орган сўровнома тушганидан сўнг, уларнинг электрон реестрини юритади ва фуқаролар томонидан кузатиб борилиши учун навбатлар тўғрисидаги маълумотлар расмий веб-сайтида реал вақт режимида янгилаб борилишини таъминлайди.

Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин (асосли сабабларга кўра қайтарилган йўлланмалар бундан мустасно) берилади. Йўлланмалар фақат уларда кўрсатилган муддатларда ҳақиқий ҳисобланади.

Йўлланмада кўрсатилган муддатдан олдин санаторийга қабул қилинмайди, санаторийга кечикиб келинган кунлар тикланмайди.
Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахсгина фойдаланиши мумкин. Битта йўлланма билан биттадан ортиқ киши (жумладан, ёш болалар ҳам) қабул қилинмайди.

Қарорга кўра шунингдек, «Электрон санаторий» платформаси ишлаб чиқилади. Бунда:

• санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳоли электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олинади;
• йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмлар жорий этилади.

Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Ҳасанбой ОЛИМОВ,
Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь