Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

24 April, 2024, 05:21

Ҳужжатлар

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

  • 25.Июня.2021
  • 770

Абдуҳаким ХАДЖИБАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

Бугунги шиддатли замонда ҳар бир соҳа тараққиёти ахборот сиёсати билан мустаҳкам боғлиқ. Шу сабаб ҳам жамоатчиликка тўғри ва тезкор ахборот етказувчи журналистларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг эътирофи ўлароқ, ўзбек миллий матбуотига асос солинган кун, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида юртимизда кенг нишонланиб келинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

 Жаҳон миқёсида юз бераётган пандемия туфайли вужудга келган мураккаб вазият ва қийинчиликларга қарамасдан, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиб бериш, давлатимизнинг аҳоли саломатлигини ҳимоялаш учун ҳаётга татбиқ этаётган карантин тартибларининг моҳиятини фуқароларга тўғри тушунтириш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимларига ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак ҳам камдек, назаримда.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида ўтган йиллар давомида кўплаб вазирлик ва идораларда матбуот хизматлари замон талаблари асосида тубдан ислоҳ қилинди. Улар давлат органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида кўприк вазифасини ўтаб келмоқда. 

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳам ўтган жуда мураккаб даврда юртимиз журналистлари билан бирдам бўлиб, коронавирус пандемиясига қарши кураш жараёнларида ахборот сиёсатини ташкил этишга ва қўллаб-қувватлашга бош-қош бўлди.

Ана шу жараёнлар ҳақида ишончли ахборот бериш мақсадида матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа турлар ташкил этилди ва бу жараён давом этмоқда, тизимдаги муаммо ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдирилмоқда, уларнинг веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, мобил мессенжерлардаги ёритилиши таъминланмоқда. Вазирлик фаолиятига оид ахборотлар, коронавирус билан касалланиш ҳамда вакцинация жараёнларига оид кунлик маълумотлар юртимиздаги медиа маконда мунтазам ёритиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни, хусусан, сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ижобий ислоҳотларни амалга татбиқ этишда бор куч ва имкониятларни сафарбар этишдан мамнунмиз.

Мамлакатимизнинг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, юртдошларимизни тиббиёт соҳасига оид энг ишончли ва тўғри ахборотлар билан таъминлаш, тизимдаги муаммоларни биргаликда ҳал этиш каби муҳим жабҳаларда журналист ва блогерларнинг самимий ҳамкорлиги соҳага масъул раҳбар сифатида мени қувонтиради. 

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари, азиз сўз фидойилари! 
Барчангизни касб байрамингиз, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этаман! Бу юртга илк бор матбуот аталмиш эзгуликни келтирган жадид боболаримизнинг жасорати барчангизга ҳамроҳ бўлсин! Сизлар билан халқимизни рози қилиш йўлида ҳамқадам одимлаётганимиздан беҳад мамнунмиз.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь