Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 06:10

Ҳужжатлар

Субсидия ажратиш жараёнлари соддалаштирилди

  • 07.Ноября.2022
  • 1053

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги «Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан бу сезиларли даражада соддалаштирилди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йилнинг 1 декабридан бошлаб, субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиялар таркиби мақбуллаштирилиб, комиссия таркибидан Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ва туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорини чиқариш белгиланди. Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш (баҳолаш) тартиби бекор қилинди. Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантириш белгиланди.

Шу билан бирга, субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар ҳамда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади.

Бундан ташқари, Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.

Дилноза ЗОКИРОВА,
Давлатобод тумани Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь