Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

03 May, 2024, 08:07

Ҳужжатлар

Тартиблар соддалаштирилмоқда

  • 21.Февраля.2024
  • 175

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши белгиланмоқда.

Хусусан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб,

• лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахс-ларга қўлланилган жарима суммаси миқдорининг 50 фоизи ўн беш кун ичида, 70 фоизи ўттиз кун ичида ихтиёрий равишда тўланганда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади;

•  лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видеоалоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади;

•  тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда унинг почта манзили сифатида муассиснинг турар-жойини кўрсатишга рухсат берилади.

Шу билан бирга, туроператорлар учун фавқулодда ҳолатлар юзага келганда хавфни мажбурий суғурта қилиш тартибини жорий қилиш орқали «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш, туристик хизматларни сертификатлаштиришда жойлаштириш воситалари, тоғ чанғиси трассалари ва пляж хизматларини сертификатлаштириш учун аризага кўчмас мулкка доир ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни илова қилиш, юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгилаш ва кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти фақат сайёр шаклда амалга оширилганда мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши билан боғлиқ тартиб ва талаблар бекор қилинмоқда.

Умуман олганда, мазкур фармонга асосан 7 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўлиқ, 12 турдаги айрим лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бирлаштириш йўли билан бекор қилинмоқда.

Туристик фаолиятни амалга ошириш учун архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензиялар ҳамда юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисида ариза каби лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар хабардор қилиш тартибига ўтказилмоқда.

Алишер ДАДАБАЕВ, 
Фахриддин МАДРАҲИМОВ,
вилоят маъмурий суди судьялари.

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь