Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

03 September, 2025, 01:53

Ҳужжатлар

Тўрақўрғон ва Давлатобод туманлари чегараси ўзгартирилади

  • 20.Апреля.2022
  • 1229

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ҳамда Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниши ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани ҳудуди чегаралари ўзгартирилиши белгиланмоқда.

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан 472,2 гектар (шундан 416,9 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Давлатобод тумани таркибига ўтказилади.

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод туманининг ўзгартирилаётган ҳудудлари чегараларининг тавсифи ва картографик чизмаси чегаралари чизиғи тавсифи тасдиқланади.

Қарор лойиҳасида ҳужжат иловалари берилмаслиги айтилган.

Вазирлар Маҳкамаси қарор ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаши қайд этилган.

Батафсил ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь