Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

13 July, 2025, 04:19

Ҳужжатлар

Яна икки тоифадаги абитуриентлардан ҳам тест синови учун тўлов ундирилмайди

  • 21.Апреля.2022
  • 1322

Президентнинг 2019 йил 14 майдаги қарорига кўра, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Бунда қуйидаги тоифадаги абитуриентлардан тўлов ундирилмайди:

— тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар;

— ногиронлиги бўлган шахслар;

— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар («Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари).

Президентнинг 2022 йил 20 апрелдаги  Фармони билан қуйидаги икки тоифадаги абитуриентлар ҳам тест синови учун тўловдан озод этилди:

— «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;

— «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар.

Эндиликда 2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур икки тоифадаги абитуриентлардан ҳам тест синови учун тўлов ундирилмайди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь