Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 08:17

Жамият

2021 ЙИЛ 1 ЧОРАГИДА 7 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ АЛИМЕНТ УНДИРИЛГАН – МИБ НАМАНГАН ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ

  • 28.Апреля.2021
  • 684

Ҳамдамжон Мамадалиев фотоси

Амалдаги тартибга кўра вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга  ҳақли. Агар ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса суднинг ҳал қилув қарорига ёки буйруғига асосан ота ёхуд онадан алимент ундирилади. Алимент судга мурожаат этилган  пайтдан бошлаб у вояга етгунга қадар тўланади. Алимент ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ёки бошқа даромадининг: бир бола учун тўртдан бир қисми; икки бола учун учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун ярмиси миқдорида ундирилади. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида ўтказилган матбуот анжуманида  бошқарма катта инспектори Музаффар Маматқулов оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлар ходимлари, блогерларга алимент тўлаш тартиби ҳақида маълумотларни тақдим этар экан, алимент ундирилиши бўйича 2021 йил 1 чорагида 25 481 та ижро ҳужжатлари бўйича 7 млрд. 250 млн. сўм алимент ундирилганини очиқлади. Ижро ҳужжатлари бўйича маҳалла вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Ҳисобот даврида 449 та оиланинг  Мажбурий ижро бюроси ходимлари аралашуви билан яраштирилган. ва 537 нафар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилган.

Ҳамдамжон Мамадалиев фотоси

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади. Ёки давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкинлиги ҳам  белгиланган. Бошқарма катта инспектори Одилхон Муродхўжаев жорий йилнинг 1 апрелга қадар 172 та алимент билан боглиқ ижро хужжатлари “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарорига асосан иш юритувдан тугатилганига эътиборни қаратди.

Масалан, Бюронинг  Поп туман бўлим иш юритувида Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан Ш. Н. дан Н. М. фойдасига фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай қарздорлик бартараф этилмагани учун бўлим давлат ижрочиси томонидан тўпланган ҳужжатлар судга юборилади. Суд жараёнида қарздор отага яна бир имконият берилади. У бир йўла фарзанди вояга етгунга қадар ҳисобланган салкам 66 млн. сўм ўрнига 6300 АҚШ долларини тўлаб берди.

Ҳамдамжон Мамадалиев фотоси

Алимент тўловидан қарздорлиги бўлган 17 364 нафар шахснинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди.

2021 йил 1 апрелга қадар 285 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан суд қарорлари билан маъмурий қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилган. Бу чорадан кейин ҳам 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламагани учун 2 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тадбир сўнгида журналистларни қизиқтирилган саволлар юзасидан мутахассислардан жавоб олинди.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь