Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 08:03

Жамият

80 ЁШНИ ҚОРАЛАГАН ИСТЕЪМОЛЧИ МУАММОСИ ҲАЛ БЎЛДИ

  • 12.Июня.2021
  • 610

Поп тумани  ИҲҲҚ жамиятига тумандаги  Мустақиллик  маҳалласида истиқомат қилувчи  В. Мирзамуродов қилган мурожаатида «Наманган сув таъминот» МЧЖдан  қарздорлиги  борлигидан воқиф бўлгач,  таажжубланганини баён қилди. 
Истеъмолчи ташкилотга бориб сув истеъмолидан қарзи йўқлигини тушунтирган ва «тўлов дафтарчаси»даги тўлов қайдларини кўрсатган. Ташкилот мутахассиси тўлов ҳақиқатан ҳам амалга оширилгани, лекин маблағ МИБ ходими айби билан бошқа истеъмолчи ҳисобига ўтказилганлигини аниқлаган ва тез орада юзага келган муаммо бартараф қилинишини айтган. Аммо орадан икки йил ўтса ҳамки  муаммога ечим топилмади. Оқибатда 80 ёшни қоралаган истеъмолчи «Наманган сув таъминот» МЧЖ ва МИБ ходимлари масъулиятсизлиги оқибатида сарсон қилинган. 
Ариза  жамият мутахассиси томонидан ўрганилди ва муаммо истеъмолчи фойдасига ҳал бўлди. 150 000 сўм  В. Мирзамуродов ҳисобига ўтказилди. 

Г. БОЗОРОВА,
Поп тумани ИҲҲҚ жамияти  мутахассиси. 

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь